Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Дамашқдаги православ черковида содир этилган теракт оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди

Дамашқдаги православ черковида содир этилган теракт оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди

Reuters агентлиги бу ҳақда Сурия хавфсизлик кучларидаги манбаларига таяниб хабар беришмоқда.

Сурия Ички ишлар вазирлиги расмий маълумотига кўра, террорчи ИШИД аъзоси бўлган. У черковга кириб, аввал одамларга қарата ўт очган, сўнгра ўзини портлатган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, ҳодиса натижасида 53 киши яраланган.

Аввалроқ Дамашқдаги Мар Элиас юнон православ черковида ибодат вақтида теракт содир этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Киритилди: 01:09 23.06.2025. Ўқилди: 1249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!