Сурия давлат ахборот агентлиги Дамашқда Исроил ҳаво ҳужуми натижасида етти нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини маълум қилди.
SANA агентлиги маълумотларига кўра, Исроил самолётлари томонидан Дамашқнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудидаги турар-жой биносига 3 та ракета билан зарба берилган. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Шунингдек, 11 киши жароҳатланган.
Саудия Арабистонининг Al Hadath телеканалига кўра, зарба нишони Эрондан Ливанга қурол-яроғ етказиб беришни мувофиқлаштирган Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали вакили бўлган. Исроил ҳужумга изоҳ бермади.