Сурия ва Ливан чегарасидаги "Маснаа" назорат-ўтказиш пунктига Исроил ҳаво ҳужумидан сўнг Дамашқ-Бейрут халқаро автомобиль йўлида ҳаракат тўхтатилди.
"Ҳужум натижасида асосий трассада икки йўналишда ҳаракат тўхтатилди", — дея хабар беради "РИА Новости" Ливан хавфсизлик хизматидаги манбага таяниб.
Аниқлик киритилишича, ҳужумлар "ҳеч кимни йўқ қилиш мақсадида эмас, балки автомагистраль бўйлаб ҳаракатни тўсиб қўйиш учун саботаж қилиш" мақсадида амалга оширилган.