Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.
Фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида 14 март кечқурун ва 15 март куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Бугун кундузи ҳаво +8…+13°, шанба ва якшанба кунлари эса +14…+17° гача исийди.
Тошкентда 13–15 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳарорат +11…+15°, кечалари эса −1…+4° атрофида бўлади.