Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган электромонтёр ушланди

Далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган электромонтёр ушланди

Қашқадарё вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган электромонтёр ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нишон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Нишон тумани ЭТК электромонтёри А.И. хизмат мавқеидан фойдаланиб, 4 млн сўм эвазига фуқаро Ш.Х.нинг хонадонида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилиб, олдиндан 1,5 млн сўмини қўлга киритиб, қолган 2,5 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 20:53 21.07.2026. Ўқилди: 772 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!