Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Дажжол кира олмайдиган маконлар

Дажжол кира олмайдиган маконлар

Айтиб ўтганимиздек, Дажжолнинг қадами барча шаҳар ва қишлоқларга етади. Лекин муққаддас шаҳарлар бўлмиш Макка ва Мадина бундан мустасно.

Макка Аллоҳнинг шаҳри, Унинг Ўзи шаҳарини ҳар қандай тажовуз ва ёмонликдан, босқинчи ва хиёнаткордан асрайди. Макка тавҳид байроғи ер юзида биринчи бўлиб кўтарилган макондир.

ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ

Оли Имрон

Албатта, одамлар учун қўйилган биринчи уй Баккадаги муборак ва оламларга ҳидоят қилинган(уй)дир. Унда очиқ-ойдин аломатлар мақоми Иброҳим бор. Ким унга кирса, омонда бўладир. Одамлардан йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ бурчдир. Кимки куфр келтирса, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир (Оли Имрон, 96 97-оятлар).

Мадина Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилиб борган макон. Аллоҳ уни ёқимли, хушбўй қилгани учун Таййиба номини олди. Бу шаҳар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратлари туфайли мунаввар бўлди. У Зотнинг муборак қабрлари ҳам ўша ерда. Аллоҳ бу шаҳарнинг нурини, кўркамлигини янада зиёда этди, тупроғини ҳам хушбўй, ёқимли қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага барака сўраб дуо қилганлар. Аллоҳ унинг меваларига, тошу тарозусига барака берган.

Ҳадиси шарифда келишича, бу икки муборак шаҳар малъун Дажжолга ҳаромбўлиши ҳақиқат. Аллоҳ дунё ва охиратда уни хор қилсин.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилиннади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: Бирон бир шаҳар йўқки, Дажжолнинг қадами етмаган бўлса, аммо Макка билан Мадина бундан мустасно (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).

Яна у кишидан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

Дажжол Макка ва Мадинадан ташқари ҳамма шаҳарларга киради. Бу икки шаҳарнинг ҳар бир дара ва сўқмоқларида фаришгалар саф тортган ҳолда қўриқлаб турадилар. Дажжол (шаҳар ташқарисидаги) тақир ерга тушганида, ер уч марта силкинади. Кофир ва мунофиқларнинг ҳаммаси (икки ҳарамни ташлаб) Дажжол олдига чиқадилар (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).

Бошқа бир саҳиҳ ҳадисда: Биронта маконга Дажжолнинг оёғи етмасдан қолмайди. Лекин Макка, Мадина, Байтул Мақдис ва Тур тоғи бундан мустасно. Чунки фаришталар уни бу жойлардан қувиб чиқаради , дейилган.

Маълумки, Байтул Мақдис Каъбадан кейин ибодат учун қурилган иккинчи уйдир. Аксар пайғамбарлар шу ерга жўнатилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърож кечасида аввал Байтул Мақдисга борганлар. У, шунингдек, аввалги пайғамбарларнинг қибласи ҳамдир. Аллоҳ Каъбани қибла қилиб белгилагунига қадар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўша тарафга юзланиб намоз ўқиганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърож кечасида, Байтул Мақдисда барча пайғамбарларга (Одамдан Исо алайҳимуссаломгача) имом бўлиб намоз ўқидилар.

Тур тоғи пайғамбар Мусо алайҳиссалом билан Оламларнинг Рабби Аллоҳ таоло ўртаснда бўлган бевосита суҳбатга гувоҳ бўлган тоғдир. Аллоҳ таоло айтади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ

Унга Тур (тоғинннг) ўнг томонидан нидо қилдик ва уни муножот қилган ҳолидаЎзимизга яқин этдик (Марям, 52-оят).

Аввал пайғамбарликни, сўнгра ҳаддидан ошиб илоҳликни даъво қилиб, Мен парвардигорингизман , деб айтишга журъат қиладиган каззоб Дажжол юқорида зикр этилган муқаддас маконларга кира олмаслиги аниқ ҳақиқатдир.

(Бизга Дажжолни кўриш тақдир қилинадими, йўқми, ҳар қандай ҳолатда унинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Чунки у жуда катта фитна, кенг тарқаладиган ёмонликдир. Буюк Аршнинг соҳиби бўлган Аллоҳдан сўраймиз, Дажжолнинг ёмомлигидан қиёмат кунигача бизга кифоя қилсин. Омийн.

Manba: islom.uz

Киритилди: 12:23 11.02.2019. Ўқилди: 7633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!