Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Даҳшат: Швецияда 20 ёшли дарвозабон отиб ўлдирилди!

Даҳшат: Швецияда 20 ёшли дарвозабон отиб ўлдирилди!

Швеция футболида қайғули хабар. Эребру шаҳрида маҳаллий "Форвард" клуби посбони Хуго Моссхаген қуролли ҳужум қурбони бўлди.

Воқеа шанбадан якшанбага ўтар кечаси содир бўлган. Воқеа жойига етиб келган полиция бир нечта ўқ еган йигитни топган. У зудлик билан шифохонага етказилган бўлса-да, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.

"Expressen" нашрининг ёзишича, полиция ушбу қотилликни "хатолик" сифатида баҳоламоқда. Асосий тахминга кўра, жиноятчиларнинг нишони футболчи эмас, балки унинг ёнидаги бошқа шахс бўлган. Ҳуқуқ-тартибот органлари Моссхагеннинг жиноий гуруҳларга алоқаси йўқлигини тасдиқлашди.

Ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олинмаган ва полицияда гумонланувчилар йўқ. Айни дамда тинтув ишлари ва ҳудуддаги кузатув камераларини ўрганиш жараёни кетмоқда.

Киритилди: Бугун 08:55. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!