Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 273 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Хон Юнисга, Нусейрат ва Жабалия лагерларига, Ғазо марказига ҳужум қилди. 24 соат ичида 58 киши вафот этди. Уруш бошланганидан бери жами 38 011 киши шаҳид бўлди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Шужайи ва Рафаҳда босқинчилар билан шиддатли жанглар олиб бормоқда. Бир кунда учта танк йўқ қилинди.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Наблус, Халил, Женин, Рамаллаҳ ва Қалкилияга ҳужум қилади. 20 фаластинлик ҳибсга олинди.
▪️Женин шаҳрида қаршилик жангчилари ва босқинчилар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди. Ишғол қирувчи самолётлардан фойдаланди. Тўрт нафар қурбон берилди.
▪️Ҳусийлар: 6 та кемага ҳужум қилдик, қўллаб-қувватлаш операцияси бошланганидан бери ҳужум қилинган кемаларнинг умумий сонини 162 тага етказдик.
▪️Ҳизбуллоҳ босиб олинган ҳудудларга 200 дан ортиқ Катюша ракеталарини отди. Шимолий Исроил иккинчи кундирки олов ичида.
▪️Исроилнинг Эйлат портида банкротлик жараёни бошланди. Ўтган ой ҳусий ҳужумлари натижасида бу ерга фақат битта кема лангар ташлади, холос.
▪️Саудия Ташқи ишлар вазирлиги: Фаластин маъмуриятининг бу ерда бўлиши учун Ғазога халқаро кучлар киритилишини қўллаб-қувватлаймиз.
▪️Ҳусийлар: Биз барча араб ва ислом давлатларига америкаликлар билан мамлакатимизга ҳужум қилмасликни маслаҳат берамиз. Саудия Арабистони бу масалада қайсарлик билан ўзига ёмонлик қилмоқда.