Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Даҳшат! Аёл боғчада 14 нафар болани пичоқлади

A A A
Даҳшат! Аёл боғчада 14 нафар болани пичоқлади

 

Бугун, 26 октябрь куни Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Чунцин вилоятида жойлашган болалар боғчасида 14 нафар бола пичоқланди.
 
Аниқланган маълумотларга кўра, жиноятни 39 ёшли Лиу исмли аёл ошхона пичоғи билан содир этган.
 
Ҳозирча ҳужумнинг аниқ сабаби номаълумлигича қоляпти. Лекин аёлнинг ижтимоий тармоқларда ҳукуматга қарши шикоят қилиш ҳолатлари аниқланган. Лиу воқеа жойида маҳаллий полиция томонидан ҳибсга олинган.
 
Хитой ижтимоий тармоқларида тарқалган хабарга кўра, ҳужум оқибатида икки бола ҳалок бўлган.
 
Таъкидлаш жоизки, сўнгги вақтларда бундай ҳолатлар Хитойда тез-тез такрорланиб турибди. Бу каби жиноятлар, одатда, мансабдор шахслардан қасос олишни хоҳлайдиганлар ёки руҳий касалликка дучор бўлганлар томонидан амалга ошириляпти.

Manba: qalampir.uz

Киритилди: 13:50 26.10.2018. Ўқилди: 7326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар