Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

COVID-19 га ўхшаш кўршапалак вируси пайдо бўлди

COVID-19 га ўхшаш кўршапалак вируси пайдо бўлди

Янги аниқланган вирус (Merbecovirus) инсон ҳужайраларига COVID-19 каби кириб боради. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.

Хитойлик тадқиқотчилар маълум қилишича, ушбу вирус танага кириш учун ҳужайра юзаси оқсилидан фойдаланади, бу эса коронавирус келтириб чиқарадиган SARS-CoV-2 вируси билан бир хил жараён ҳисобланади.

Хабарга кўра, вирус инсон ҳужайраларига SARS-CoV-2 каби осонлик билан кирмайди. Унда айрим тўсиқлар пайдо бўлади.

Олимларнинг таъкидлашича, SARS-CoV-2 сингари, кўршапалак вируси HKU5-CoV-2 ҳам фурин парчаланиш жойи деб номланувчи хусусиятни ўз ичига олади, бу унинг ҳужайра юзаларида ACE2 рецептор оқсили орқали ҳужайраларга киришига ёрдам беради.

Шунингдек, кўршапалак вируси инсонга юқиш тезлиги ва хавфли таъсирларини аниқлаш бўйича ҳали тадқиқотлар давом этаётгани маълум қилинди. (https://www.cell.com/cell/abstract/S0092-8674(25)00144-8)

Киритилди: 13:46 24.02.2025. Ўқилди: 1360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!