Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“Coca Cola” Роналдуга жавоб қайтарди

“Coca Cola” Роналдуга жавоб қайтарди

"Coca Cola" компанияси Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналдуга Венгрия билан ўйин олдидан (3:0) ўтказилган матбуот анжуманида газли сув идишларини четга суриб қўйганига муносабат билдирди.

Ўзининг баёнотида "Cоcа-Cоlа" "ҳар кимнинг ичимлик ичиш учун ўзига хос диди борлигини" таъкидлаб, ҳар кимнинг эҳтиёжлари турлича эканлигини таъкидлади.

Бир кун олдин турли оммавий ахборот воситалари Роналдунинг ҳаракати туфайли "Cоcа-Cоlа" 4 миллиард доллар йўқотганлиги ҳақида маълумот тарқатишди, аммо компания бу ҳақиқатга тўғри келмаслигини қайд этди.

Роналду аввал ҳам Cоcа-Cоlа ва Pepsi-дан фойдаланмаслигини бир неча бор тан олган, у ҳеч қачон бу ичимликларни реклама қилмаган ва ўғлига ичишни тақиқлаган.

Киритилди: 19:17 16.06.2021. Ўқилди: 21081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!