Бугун 31 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Cоcа-Cola Белгия, Люксембург ва Нидерландияги ўз маҳсулотларини сотувдан қайтариб олди

Cоcа-Cola Белгия, Люксембург ва Нидерландияги ўз маҳсулотларини сотувдан қайтариб олди

Қайд этилишича, бу партиялардаги ичимликлар таркибида хлорат миқдори меъёрдагидан ошган.
Буюк Британияда ҳам шундай бир неча партиядаги маҳсулотлар аниқланган, аммо улар аллақачон сотиб юборилган. Буюк Британия ҳудудида Cоcа-Cоla ичимликлари билан боғлиқ шикоятлар қайд этилмаган.

Хлорат сувни ёки озиқ-овқат саноатини хлор асосидаги дезинфекция воситалари билан ишлов беришда ҳосил бўлиши мумкин. У кўнгил айниши, қусиш, диарея ва қонни кислород сингдириш қобилиятининг чекланишига олиб келиши мумкин. Бу модда, шунингдек, қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши, айниқса болалар ва гўдакларга салбий таъсир қилиши мумкин.

Компания "истеъмолчилар учун хавф даражаси жудаям кам" эканини ва "ўз маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини энг устувор вазифа" деб билишини таъкидлади.

Киритилди: 23:22 28.01.2025. Ўқилди: 434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!