Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"Cobalt" нинг 4 позицияси ўриндиқни истиш модулисиз таклиф этилади

"Cobalt" нинг  4 позицияси ўриндиқни истиш модулисиз таклиф этилади

“UzAuto Motors” компанияси ахборот хизмати маълум қилишича , юзлаб тайёр Кобальт автомобиллари завод автотураргоҳида ўзларининг янги эгаларини кутмоқда.

Биргина яримўтказгич деталининг йўқлиги сабаб автомобилдаги ўриндиқни иситиш тизими ишламаслиги автомобилни эгасига топширишга йўл қўймайди.

Юзага келган ҳолатдан келиб чиқиб, компания яқин орада 4-позиция Шевролет Кобальтни кутаётган мижозларга автомобилни ўриндиқни истиш модулисиз таклиф этади.

Ушбу комплектация 1 млн сўмни ташкил этади. Уларнинг нархи автомобилнинг умумий нархидан олиб ташланади.

Харидорнинг розилиги билан амалга оширилувчи ушбу мажбурий чоранинг қўлланилиши узоқ кутилган автомобилларни яқин орада ўз эгаларига етказилишини таъминлайди, дейилади хабарда.

Киритилди: 19:52 14.10.2021. Ўқилди: 4247 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!