Сурхондарёда каналга тушиб кетган Cobalt чиқариб олинди.
Қайд этилишича, кеча соат 16:29 да Денов туманидаги “Ҳазарбоғ” каналига “Cobalt” тушиб кетгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган.
Шундан сўнг қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ёрдамида автомобилни сувдан чиқариб олган.