Американинг CNN телекомпанияси ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Руминия август ойидаёқ украиналик учувчиларни Ф-16 қирувчи самолётларига ўқитишни бошлаши мумкин.
Музокаралардан хабардор бўлган CNN манбаларига кўра, машғулотлар Руминияда жойлашган авиабазада бошланади.
Мамлакатда 16 та Ф-16 самолёти хизмат кўрсатмоқда ва яна 32 таси Норвегиядан 2024-йил охиригача етказилиши керак, деб ёзади ОАВ.
Украиналик учувчиларни тайёрлаш учун Руминия ҳукумати аллақачон Ф-16 қирувчи самолётларини ишлаб чиқарувчи Лоcкҳеед Мартин консернидан компютер парвоз симуляторини тақдим этишни сўраган.
CNN манбасига кўра, Руминияда украиналик учувчиларни тайёрлай оладиган ўнга яқин инструктор бор.
Аввалроқ Украина мудофаа вазири Олексий Резников машғулотлар тахминан олти ой давом этишига умид билдирган эди.