Болаларнинг чўмилишидан олдин пляжни қуйидаги тарзда тайёрлаш зарур:
🔹 пляж акваторияси тубини текшириш;
🔹 гуруҳ чўмилиши учун ажратилган участка чегарасининг қирғоғи четларини рангли қирғоқ байроқчалари ёки яхлит тўсиқ (фаль) билан белгилаш;
🔹 чўмилиш учун ажратилган участка акваторияси чегарасининг бутун периметрини ишора қозиқлари, буйлар, сувда қалқиб турувчи тўсиқлар билан белгилаш;
🔹 тахтачаларга қутқарув воситаларини илиб қўйиш;
🔹 болаларнинг ҳар бир гуруҳига хавфсизлик чоралари бўйича йўл-йўриқлар бериш;
🔹 қутқарувчи пляж акваторияси ташқарасига қайиқда чиқиши ва ундан 2-3 метр масофада туриши керак.
⚠️ Чўмилиш пайтида ҳар 10 киши ҳисобига бир нафар қутқарувчи сувда чўмилаётган болаларнинг ёнида туриши керак.