Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Чорвоқ сув омбори чиқиндихонага айланди

Чорвоқ сув омбори чиқиндихонага айланди

Ижтимоий тармоқларда Чорвоқ сув омбори юзасида чиқиндиларнинг сузиб юргани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилган.

Ўрганишлар натижасида сўнгги кунларда ёғган кучли ёмғир натижасида Чорвоқ сув омбори ҳавзаси ва юза қисмига ҳар хил турдаги чиқиндилар йиғилиб қолгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур сув омборидаги чиқиндилар махсус техника ва қайиқлар ёрдамида тегишли тартибда бартараф этилмоқда.

Киритилди: 19:31 21.06.2022. Ўқилди: 3663 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!