Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Чирчиқдан Олмаотага халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди

Чирчиқдан Олмаотага халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди

«Чирчиқ - Олмаота» йўналишида 2018 йил 14 ноябрь соат 17:00дан мунтазам халқаро автобус қатнови амалга оширила бошланди, деб хабар қилмоқда Автомобиль транспорти агентлиги.

Ушбу йўналишда Ўзбекистон томондан ташувчи «Ўзавтотранс Сервис» УК, Қозоғистон томонидан эса ташувчи «Ўрда» фирмаси хизмат кўрсатади. 

Йўналишнинг масофаси 818,0 км., қатновга сарфланадиган умумий вақт 16 соат 30 дақиқани ташкил этади. Йўл ҳақи ташувчилар томонидан Чирчиқдан Олмаотагача – 150 минг сўм. Олмаотадан Чирчиққача– 6 минг тенге қилиб белгиланди.

Йўналишдаги қатнов «Туркистон» (Ўзбекистон), «Қазиғурт» (Қозоғистон) назорат ўтказиш масканлари орқали амалга оширилади.

Manba: kun.uz

Киритилди: 11:42 15.11.2018. Ўқилди: 1057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!