Тошкент вилояти ва Дечжоу шаҳри ўртасида тузилган стратегик ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 2024-йили Чирчиқда Дечжоу технопарки қурилади. Лойиҳа микрочиплар ва яримўътказгичлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, қиймати $1 млрдни ташкил қилади.
Пискент тумани ҳокими Нодир Якубов Шандун провинсиясининг Бочжоу шаҳрида жойлашган “Гужинг” корпорацияси билан музокара олиб борди ва туманда етиштирилган мош маҳсулотини экспорт қилишга келишилди.
Шунингдек, тумани ҳокими Нодир Якубов ва Бочжоу шаҳар мери Чин Фенг Ю хоним қиймати $85 млнга тенг бўлган шартнома тузишга келишиб олишди.