Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Чирчиқда ниқоблилар қўлга олинди

A A A
Чирчиқда ниқоблилар қўлга олинди

2019 йил 7 февраль куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги корхона ишчиси Ч.Ҳ. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 3 февраль куни соат 23:30ларда 2 номаълум шахс юзларига ниқоб кийган ҳолда унинг уйига бостириб кириб, пул талаб қилганини ва тан жароҳати етказиб, 1 000 000 сўм пули ва 2 000 АҚШ долларини олиб, воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи Н.М. (исмли аёл), Э.Ж., М.Т., ва К.Г.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:34 08.02.2019. Ўқилди: 2463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар