Бугун 1 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Чирчиқда иссиқлик энергияси ходимларига 235 миллион сўмдан зиёд иш ҳақи ундириб берилди

Чирчиқда иссиқлик энергияси ходимларига 235 миллион сўмдан зиёд иш ҳақи ундириб берилди

Бюро органлари иш юритувида бўлган ўнлаб йўналиш бўйича мавжуд ижро ҳужжатлари ичида фуқаролар фойдасига ундирилиб берилиши лозим бўлган зарар,қарз,компенсация ва ойлик иш ҳақлари юзасидан ижро ҳужжатлари алоҳида назоратда туради.

Бюронинг Чирчиқ шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг ижро ҳужжатларига асосан “Иссиқлик энергияси” ИЧК давлат унитар корхонасидан, 22 та ишчи ходимлар фойдасига иш хақи ундириб бериш бўйича ижро ҳужжати мавжуд

Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонадан, ишчи ходимлар фойдасига 235 млн. 724 минг сўм иш хақи тўлиқ ундириб берилган.

Натижада мазкур ижро ҳужжатларининг ижроси амалда тўлиқ таьминланди.

Киритилди: 22:50 26.06.2024. Ўқилди: 1121 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!