Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Чирчиқда эркак ўзи ишлаётган бинодан тушиб кетиб, ҳалок бўлди

Чирчиқда эркак ўзи ишлаётган бинодан тушиб кетиб, ҳалок бўлди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида эркак ўзи ишлаётган бинодан тушиб кетиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, фуқаро Наманган вилояти, Чортоқ тумани, Кўшан ҚФЙ, “Чорсу” МФЙ, Улуғбек кўчаси рақамсиз уйда яшаган. У 8 июнь куни ўз меҳнат келишуви асосида ишчи бўлиб ишлаб келаётган Чирчиқ шаҳар, Гуляева кўчаси, 2-уйда жойлашган МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли бинонинг учинчи қаватида иш жараёнида дераза қисмидан тушиб кетган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, фуқаро А.Мамадалиев вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 22:30 09.06.2023. Ўқилди: 2320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!