Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Чиноркент –Юсуфхона – Чимён – Амирсой" йўналишида микроавтобуслар қатнови ташкил этилади

"Чиноркент –Юсуфхона – Чимён – Амирсой" йўналишида микроавтобуслар қатнови ташкил этилади

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфидаги «Тошавтобустранс» МЧЖ томонидан 20 дона «Форд» русумли замонавий микроавтобус харид қилинди.

Президент қарорига мувофиқ, «Чиноркент–Юсуфхона–Чимён–Амирсой» йўналишида янги йўловчи ташиш тизими жорий этилмоқда. Тоғли ҳудудлар шароитини инобатга олиб, махсус синов қатновлари ўтказилди ва натижада «Форд» микроавтобуслари хавфсизлик, ишончлилик ва қулайлик бўйича энг мақбул транспорт воситаси сифатида танланди.

Янги транспорт воситалари ҳудуд аҳолиси ҳамда Чиноркент, Чимён ва Амирсойга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатади. Мазкур лойиҳа вилоятда экотуризмни ривожлантириш ва ҳудудлар ўртасидаги транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Киритилди: Бугун 14:40. Ўқилди: 260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!