Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Чин ўлкасининг нефт ва газ истеъмоли тобора ошиб бормоқда

A A A
Чин ўлкасининг нефт ва газ истеъмоли тобора ошиб бормоқда

2023-йил бошидан бери Хитой нефт ва газ импортини мос равишда 12,4% ва 7,6% га оширди.

ХХР Божхона бош бошқармаси 8-август куни эълон қилган маълумотларга кўра, Хитой 2023-йилнинг январ-июл ойларида нефт ва табиий газ импорти ҳажмини мос равишда 12,4 фоизга ва 7,6 фоизга оширди.

Ҳисобот даврида Хитой 325,752 миллион тонна нефт импорт қилиб, нарх бўйича хориждан хом нефт сотиб олиш 187,293 миллиард долларни ташкил этди. Бу 2022-йилнинг шу даврига нисбатан 12,3 фоизга кам. Июл ойида эса Хитой чет элдан 23,904 миллиард долларга 43,686 миллион тонна нефт харид қилди.

2023-йилнинг январ-июл ойларида табиий газ импорти ҳажми 36,9 миллиард доллар миқдорида 66,876 миллион тоннани ташкил этди. Июл ойида Хитой чет элдан 4,9 миллиард долларга 10,3 миллион тонна табиий газ сотиб олди.

Киритилди: 11:01 08.08.2023. Ўқилди: 2512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар