Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Чимкентда 8 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Чимкентда 8 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Чимкентда полиция ходимлари 8 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган фуқарони қўлга олди.

Чимкент ПД Миграция хизмати бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 8 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси аниқланди.

Қидирувда бўлган 41 ёшли жиноятчи ички ишлар ходимлари томонидан Турон туманидаги ижарага олинган хонадонлардан бирида қўлга олинди. Ҳозирда суд қарори билан эркак республика ҳудудидан чиқарилиб, Қозоғистонга беш йилгача кирмаслик тўғрисида қарор қабул қилинган.

2024 йил 14-18 октябрь кунлари “Ноқонуний мигрант – 2024” тезкор профилактика тадбири давомида Чимкент шаҳрида Қозоғистон Республикасига келиш, бўлиш ва кетиш қоидаларини бузган 556 нафар хорижлик ва Қозоғистон Республикаси фуқаролари аниқланиб, маъмурий жавобгарликка тортилди.

“Миграция қонунчилигини қўпол равишда бузган 61 нафар чет эл фуқароси Қозоғистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилди. 44 нафар хорижликнинг Қозоғистон Республикасида бўлиш муддати қисқартирилди”, — дейилади Чимкент Полиция департаменти хабарида.

Киритилди: 22:00 19.10.2024. Ўқилди: 1127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!