Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Чилонзорда «Lacetti» эвакуатор билан тўқнашди ва...

A A A
Чилонзорда «Lacetti» эвакуатор билан тўқнашди ва...

Бугун, 11 ноябрь куни соат 18:50 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасидаги автомобиль кўприги устида, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Л.А. «Lacetti» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги «IVECO» русумли махсус эвакуатор билан тўқнашган.

Чилонзорда «Lacetti» эвакуатор билан тўқнашди ва...

Натижада «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчиси 22 ёшли Л.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Киритилди: 22:24 11.11.2020. Ўқилди: 3266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар