Чилонзор туманида автомобилда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот тақдим этилди.
Жорий йилнинг 4 сентябр куни соат 01:20 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 9-даҳада автомобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 01:24 да етиб бориб, ёнғин соат 01:29 да ўчирилди.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.