Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Чилонзор туманида талончилар қўлга олинди

A A A
Чилонзор туманида талончилар қўлга олинди

Шу йил 19 январь куни номаълум шахс Тошкент шаҳар Чилонзор туманида шу туманда яшовчи Р.Ҳ.ни бошига уриб, қўлидаги ичида пуллари, iPаd мобиль телефони, пластик карточкалари ва фуқаролик паспорти бўлган сумкасини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чилонзор туманида яшовчи Р.Д., Сергели тумани Спутник 9-даҳада яшовчи Ж.Г. ва Спутник 4-даҳада яшовчи Е.Т.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 10:44 23.01.2019. Ўқилди: 1656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар