Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Чили ҳайвонот боғида иккита ноёб қизил панда намойиш этилди

Чили ҳайвонот боғида иккита ноёб қизил панда намойиш этилди

Чилида жойлашган Саньяго ҳайвонот боғида иккита қизил панда - Ичиа ва Попо асосий юлдузларга айланишди.

Маълум қилинишича, улар Жанубий Америкага март ойида Япониядан олиб келинган, аммо коронавирус туфайли ҳеч кимга уларни кўришга рухсат берилмаган.

Бугун эса улар биринчи маротаба кўриниш беришди.

"Бу бутун мамлакат учун ажойиб янгилик - биз Осакадаги Нифрел ҳайвонот боғидан бир жуфт қизил панда олдик. Бизга бундай ишонч билдирилганидан фахрланамиз. Ушбу тур ёввойи табиатда йўқ бўлиб кетиш арафасида. Бизда кўпайиш учун жуфтлик бор", дейди ҳайвонот боғи менежери Игнасио Идальсоага.

Иккала қизил панда ҳам 6 ёшда. Ҳайвонлар учун иккита махсус маскан хона қурилган.

Киритилди: 22:37 04.12.2020. Ўқилди: 2192 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!