Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Чехияга боришни режалаштираётган ўзбекистонликлар учун муҳим хабар

Чехияга боришни режалаштираётган ўзбекистонликлар учун муҳим хабар

Чехияга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

Ўзбекистоннинг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, Чехия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳимоя чоралари тўғрисидаги қарори билан 2020 йилнинг 21 сентябрдан чет эл фуқароларининг ушбу мамлакатга кириш тартиби ўзгартирилди.

СОВИД-19 хавфи паст даражада бўлган давлатлар рўйхатига киритилмаган учинчи давлатларнинг барча фуқароларига ҳамда мазкур давлатларда вақтинча ёки доимий яшовчи учинчи давлатларнинг барча фуқароларига Чехия Республикасига кириш тақиқланади.

СОВИД-19 хавфи паст даражада бўлган давлатлар рўйхатига киритилмаган учинчи давлатларнинг бирида сўнгги 14 кун ичида 12 соатдан кўпроқ бўлган барча шахсларга Чехия Республикасининг бутун ҳудуди бўйлаб 10 кун давомида ёки тегишли карантин чоралари бекор қилингунга қадар эркин ҳаракатланиш тақиқланади.

2 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистон СОВИД-19 хавфи паст даражада бўлган давлатлар рўйхатига киритилмаган.

Амалдаги тартибнинг тўлиқ матни билан Чехия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (www.mzcr.cz) ва Чехия Республикаси Ички ишлар вазирлиги (www.mvcr.cz) сайтлари орқали танишиш мумкин.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби Чехияга ташриф буюришни режалаштираётган ҳамюртларимизга Чехия томонининг ушбу қарорини инобатга олишни тавсия қилади.

Киритилди: 23:25 02.10.2020. Ўқилди: 6975 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!