Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Чехияда Украина фуқароларини чиқариб юбориш икки баробар ошди

Чехияда Украина фуқароларини чиқариб юбориш икки баробар ошди

Чехия 2026 йилнинг биринчи чорагида ўтган йил давомидагидан икки баробар кўп Украина фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборган. Бу Чехия Ички ишлар вазирлиги ҳисоботларида келтирилган маълумотлардан англашилади.

"2026 йилда (31 март ҳолатига кўра) 342 нафар шахс қайтарилди... Украина — 66 нафар", — дея ҳужжатдан иқтибос келтиради РИА Новости.

Шунингдек, ушбу давр мобайнида Молдова ва Вьетнамнинг 32 нафардан фуқароси Чехиядан чиқариб юборилган.

Таққослаш учун, 2025 йил давомида Чехия ҳукумати 33 нафар Украина фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборган. 2024 йилда эса Чехиядан депортация қилинган 200 нафар хорижликнинг 13 нафарини Украина фуқаролари ташкил этган.

Киритилди: 11:37 20.08.2026. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!