Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Чехияда даромад солиғи рекорд даражада пасайтирилмоқда

Чехияда даромад солиғи рекорд даражада пасайтирилмоқда

Чехия парламентининг қуйи палатаси мамлакат тарихида илк маротаба даромад солиғини сезиларли даражада пасайтириш ғоясини маъқуллади.

Чехия бош вазири ва миллиардер Андрей Бабиш коронавирус пандемиясидан кейин шу тариқа мамлакат иқтисодиётини тиклаш мумкин бўлади, деб ҳисобламоқда.

“Reuters” хабарига кўра, мамлакатда даромад солиғининг базавий ставкаси 20,1% дан 15% гача камаяди. Шунингдек, 15% - энг паст чегара, максимал ставка эса 23% ни ташкил қилади.

"Даромад солиғидан ташқари, бошқа солиқлар ҳам камаяди: умумий пасайиш 130 миллиард чех крони (5,86 миллиард доллар)ни ёки мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизидан кўпроғини ташкил қилади", деб ёзади “Reuters” ушбу солиқ янгилигига Бош вазирнинг сиёсий коалициядаги тарафдорлари қаршилик кўрсатганлигини қўшимча қилган ҳолда.

Уларнинг таъкидлашича, ислоҳот, асосан, бошқалардан кўра кўпроқ пул ишлаб топадиганларгагина фойда келтиради. Шунингдек, танқидчиларнинг қайд этишича, Бабиш келгуси йилги сайловлар олдидан ўзининг машҳурлигини ошириш учун солиқ имтиёзларидан фойдаланмоқда.

Бироқ, ҳукумат раҳбари ва Чехия молия вазири Алёна Шиллерованинг айтишичиа, мамлакатнинг қарз юки пастлиги (учинчи чоракда ЯИМнинг 36,9%) иқтисодиётни рағбатлантиришга имкон беради.

"Шу йўл билан биз иқтисодиётни энг зарур пайтда қўллаб-қувватлаймиз", деб таъкидлади Шиллерова.

Эндиликда қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар лойиҳаси тузатишлар киритиши ёки ҳужжатни бошқатдан овозга қўйиши мумкин бўлган Чехия Сенати томонидан кўриб чиқилади.

Андрей Бабиш “Forbes Real-Time” рейтингига асосан, Чехия Республикасининг энг бой миллиардерлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг бойлиги, 20 ноябрь ҳолатига кўра, 4,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Киритилди: 22:24 21.11.2020. Ўқилди: 1989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!