Прага Киевга советда ишлаб чиқарилган саккизта Ми-24/35 вертолётининг охирги иккитасини топширди, дейилади Deník N мудофаа вазирлигига таяниб мақоласида.
"Украинага совға қиладиган бошқа ҳарбий техникамиз қолмади", деди бошқарма бошлиғи Яна Чернохова нашрга.
Унинг сўзларига кўра, ушбу моделдаги вертолётлар Чехия ҳарбий-ҳаво кучларига 40 йилдан ортиқ хизмат қилган.
Қайд этилишича, Чехия расмийлари Ми-24/35 нинг Украинага берилишини икки ҳафта аввал ёпиқ эшиклар ортида маъқуллаган.