Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Чехия президенти Трампнинг ғалабасида демократиянинг заифлигини кўрди

Чехия президенти Трампнинг ғалабасида демократиянинг заифлигини кўрди

Чехия президенти Петр Павелнинг айтишича, АҚШда Доналд Трамп ғалаба қозонган яқинда ўтказилган сайловлар демократия узоқ вақтдан бери ўрнатилган мамлакатларда ҳам қанчалик заиф бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Унинг сўзларини Radio Praga International хабар қилмоқда .

Павелнинг сўзларига кўра, бу заифликлар одамларнинг камроқ қизиқиши ва кам маълумотга эга бўлиши, шунингдек, манипуляция ёки қўрқитишга мойиллиги билан боғлиқ. Шу билан бирга, у Трампнинг ғалабаси АҚШ билан муносабатларнинг ёмонлашишини англатмаслигини таъкидлади.

«Мен у билан бир неча бор шахсан учрашдим, ўзини қандай тутганини, нима деганини кўрдим, сайловолди ташвиқотини қандай олиб бораётганини, турли мавзуларда қандай фикр билдиришини кузатдим. У ҳақида менинг фикрим бор, лекин бу муҳим эмас. У президент, мен президентман ва ҳар биримиз мамлакатимиз вакилимиз», — таъкидлади Чехия президенти.

Унинг таъкидлашича , республикачилар ғалабасидан кейинги асосий савол - у сайловдаги ваъдаларини бажара оладими ва Украинадаги можарони тўхтата оладими .

Киритилди: 03:20 13.11.2024. Ўқилди: 1076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!