Акжаунт бузиб кирилганидан кейин жойланган постлардан бирида “Калининград чегараси яқинида Россия қўшинлари Чехия армиясига ҳужум қилгани” ҳақида ёзилган, яна икки та пост эса Чехиянинг АҚШ божларига жавоб санкциялари тайёрлаётгани ҳақида эди. Орадан кўп ўтмай, бу постлар ўчириб ташланди.
Чехия ҳукумати вакилининг сўзларига кўра, бош вазир Петр Фиаланинг аккаунти икки босқичли аутентификация орқали ҳимояланган бўлган.
"Барча хавфсизлик чораларига қарамай, бош вазирнинг Х тармоғидаги профили бугун эрталаб хакерлик ҳужумига учради", дейилади ҳукумат баёнотида.