«Реал» ярим ҳимоячиси Арда Гюлер Чемпионлар лигасининг якунланган мавсумидаги энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Туркиялик футболчи УЕФА матбуот хизмати томонидан «Мавсум кашфиёти» номинациясида ғолиб деб эълон қилинди.
2025/2026 йилги Чемпионлар лигаси мавсумида 21 ёшли Арда Гюлер 14 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу ўйинларда у 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Эслатиб ўтамиз, «Реал» Чемпионлар лигасининг чорак финалигача етиб борган эди. У ерда Альваро Арбелоа бошчилигидаги жамоа «Бавария»га имкониятни бой берди.
Чемпионлар лигаси ғолиби эса иккинчи йил қаторасига «ПСЖ» бўлди. Луис Энрике жамоаси финалда «Арсенал» билан дуранг (1:1) қайд этгач, пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.