Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди

Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди

УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи «Галатасарой»га қарши баҳсда (4:0) битта гол муаллифига айланди.

«Реал» вингери Винисиус Жуниор «Манчестер Сити» билан ўйинда (2:1) дублни расмийлаштирди.

«Барселона» вингери Рафинья «Ньюкасл»га қарши учрашувда (7:2) иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

«Спортинг» ярим ҳимоячиси Франсишку Тринкау эса «Будё-Глимт» билан баҳсда (5:0) иккита самарали пас узатди.

Киритилди: 13:42 19.03.2026. Ўқилди: 1341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар