«ПСЖ» Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида «Челси» устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин Англиядаги «Стэмфорд Бридж» стадионида бўлиб ўтди.
6-дақиқада Хвича Кварацхелия ҳисобни очди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, Брэдли Барколя меҳмонларнинг устунлигини икки баробарга оширди. Иккинчи бўлим бошида захирадан майдонга тушган Сенни Маюлю ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Дастлабки ўйинда ҳам 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган «ПСЖ» икки учрашув натижасига кўра чорак финалга чиқди.
Чемпионлар лигаси. 1/8 финал
18.03.2026 | 01:00
«Стэмфорд Бридж», Лондон
«ЧЕЛСИ» — «ПСЖ» — 0:3
Голлар: Хвича Кварацхелия 6 (0:1), Брэдли Барколя 15 (0:2), Сени Маюлу 62 (0:3).
Биринчи ўйин: 2:5.
«Челси»: Санчес, Хато, Чалоба, Кукурелья (Адарабиойо, 71), Сарр (Ачимпонг, 46), Сантос, Кайседо, Фернандес (Лавиа, 60), Жоао Педро (Делап, 59), Педру Нету, Палмер (Гарначо, 59).
«ПСЖ»: Сафонов, Маркиньос, Пачо, Нуну Мендеш (Эрнандез, 66), Хакими, Витинья, Жоау Невеш (Маюлу, 46), Заир-Эмери, Кварацхелия (Ли Кан Ин, 73), Барколя (Дуэ, 59), Дембеле (Рамуш, 66).