Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Чемпионатнинг энг гўзал жуфтликлари

A A A
Чемпионатнинг энг гўзал жуфтликлари

Футбол бўйича жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Бугун эътиборингизга фотокамералар нишонига тушган футбол оламининг энг гўзал жуфтликларини намойиш этамиз. 

alt
Англия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси нафақат футбол оламининг ёрқин юлдузларидан, дугонаси Руби Мэй билан мода оламининг ҳам энг гўзал жуфтликларидан бири. Мэй модель бўлиб, яяқинда аdidas билан шартнома тузган.
 

РОНАЛДО ВА ЖОРЖИНА РОДРИГЕС

alt
Бу икки ёш илк бор Dolce&Gabbana либослар намойишида танишган. Жоржина Родригес – испан раққосаси, модель, Криштиану Роналдунинг бўлажак рафиқаси. Бу жуфтлик расмий никоҳдан ўтмаган бўлсада, тўрт нафар фарзанд тарбияламоқда.
 

СЕРХИО РАМОС ВА ПИЛАР РУБИО

alt
Мадриднинг «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос ва унинг рафиқаси Пиларнинг икки нафар ўғли бор. Тўнғичининг исми кичик Серхио Рамос-Рубио, иккинчи ўғилларининг исми эса Марк. Пилар - журналист, модель, реклама ва фильмларда суратга тушади, телевизион шоуларда иштирок этади. Пилар Серхио саккиз ёш катта бўлса ҳам, унинг суратларига қараб бу фарқни сезмайсиз. 


НЕЙМАР ВА БРУНА МАРКЕЗИНИ

alt
Бразилия киносининг олтин қизалоғи ва Бразилия футболининг олтин йигитчаси танишгани вақтда Бруна ҳали 17 ёшга ҳам тўлмаган эди. Бразилия терма жамоасининг сардори Неймар яқинда суюклисига турмуш қуришни таклиф қилган. 


ЛЕО МЕССИ ВА АНТОНЕЛЛА РОКУЦЦО

alt
Лионель ва Антонелланинг муҳаббат тарихи бутун дунёга таниш. Улар болаликдан бирга. Жуфтлик уч нафар фарзанд тарбияламоқда. Лео ва Антонелла узоқ йиллардан бери бирга бўлсада, ўтган йилнинг июлида расмий никоҳдан ўтдилар. Уларнинг тўй маросими 2017 йилнинг энг шов-шувли ҳодисаларидан бири бўлди.

Kunutun.uz

Киритилди: 12:03 17.07.2018. Ўқилди: 4383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар