Лиам Росеньор "Челси" бош мураббийи лавозимига тайинланишга яқин турибди. Агар кутилмаган ҳеч нарса юз бермаса, 41 ёшли мураббий "кўклар" бошқарувидаги илк ўйинини 7 январь, чоршанба куни, Премьер-лига доирасида "Фулхэм"га қарши ўтказади, деб хабар бермоқда журналист Алекс Крук.
Якшанба куни "Челси" "Манчестер Сити"га қарши баҳсда дуранг ўйнади (1:1). Лондон жамоасини ёшлар жамоаси мураббийи, вақтинча бошқарувчи вазифасини бажарувчи Калум Макфарлен бошқарган.
Лиам Росеньор бир ярим йил давомида "Челси" бош мураббийи лавозимида ишлаган Энцо Маресканинг ўрнини эгаллайди.