Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Чавандозларимиз жамоавий баҳсларида тенгсиз деб топилди

Чавандозларимиз жамоавий баҳсларида тенгсиз деб топилди

Пойтахтимизда от спортининг конкур йўналиши бўйича Евросиё лигаси Миллатлар кубогининг босқичи ўтказилаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Ҳамюртларимиз жамоавий йўналишда кечган мусобақанинг навбатдаги кунида муваффақиятли иштирок этишди.

Шиддатли баҳсларда Аъзам Толиббоев, Оқил Собиржонов каби тажрибали чавандозлар қаторида Абдураҳмон Абдуллаев ва Дилшод Шокиров каби ёш иқтидор эгалари юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. Спортчиларимиз биринчи машқнинг ўзидаёқ ғолибликка асосий даъвогар эканликларини намойиш этишди ва устунликни беллашувлар ниҳоясигача сақлаб қолдилар. Якунда жамоамиз биринчи, Қозоғистон иккинчи ва Қирғизистон вакиллари учинчи ўринни эгаллашди.

Киритилди: 12:48 26.04.2024. Ўқилди: 637 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!