Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

ChatGPT берган маълумотлар хато(ми)?

ChatGPT берган маълумотлар хато(ми)?

Яқинда Дикин университетида ўтказилган тадқиқот ChatGPT чат-ботидан академик изланишларда фойдаланиш қанчалик ишончли эканига жиддий шубҳалар туғдирди.

Тадқиқот натижаларига кўра, чат-бот тақдим этган маълумотлар ва иқтибосларнинг ярмидан кўпи ё нотўғри, ё бутунлай ўйдирма экани аниқланган. Кўплаб ҳаволалар мавжуд бўлмаган манбаларга олиб борган ёки мантиқан мос келмаган. Бу эса ChatGPT’дан илмий ишларда фойдаланиш катта хатарларга сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

Университет тадқиқотчилари чат-ботга руҳий саломатлик бўйича олти мавзу доирасида адабиётлар шарҳи тайёрлашни топширган. Таҳлил давомида ChatGPT тақдим этган 176 та иқтибоснинг 35 таси (19,9%) тўлиқ ўйдирма экани, қолган 141 таси (45,4%) эса нотўғри саҳифа рақамлари, мос келмайдиган нашр санаси ёки мавжуд бўлмаган DOI рақамларини ўз ичига олгани маълум бўлди.

Фақат 77 та иқтибос (43,8%) аниқ ва ишончли, деб топилган. Бироқ хатоларни дарҳол пайқаш осон эмас: масалан, сохта DOI рақамларининг 64 фоизи мавзу билан умуман боғлиқ бўлмаган материалларга, 36 фоизи эса умуман мавжуд бўлмаган манбаларга олиб борган.

Тадқиқотчилар ChatGPT’дан фойдаланишда эҳтиёткорликни кучайтириш, аниқ йўриқномалар ишлаб чиқиш ва маълумотларни инсон томонидан мажбурий текшириш зарурлигини таъкидлашди. Илмий журналлар ва таълим муассасаларини ҳам бундай хатолардан ҳимоя қилиш механизмларини кучайтиришга чақиришди.

Бундан ташқари, Европа телерадиокорпорациялар иттифоқи (EBU) ҳам ўтказган алоҳида таҳлилда ChatGPT, Claude, Gemini ва бошқа чат-ботлар жавобларининг 40 фоизгача қисмини ўйдириб, уни реал факт сифатида тақдим этиши қайд этилган.

Аниқланган айрим мисоллар:

  • ChatGPT баъзан «Папа Франциск тирик» деган нотўғри маълумот берган,

  • Microsoft Copilot Швециянинг НАТОга аъзо эканини тан олмаган,

  • Google Gemini эса Дональд Трампнинг қайта сайланиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирган — бу АҚШ қонунларига зид.

Умуман олганда, экспертлар сунъий интеллектдан фойдаланишда ҳушёрликни кучайтириш ва ҳар қандай маълумотни текширишни асосий қоида сифатида қабул қилиш кераклигини айтишмоқда.

Киритилди: Бугун 08:15. Ўқилди: 423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!