Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Чартер рейсларга қандай қилиб ёзилиш, билет олиш мумкин?​

Чартер рейсларга қандай қилиб ёзилиш, билет олиш мумкин?​

- Давлатимиз томонидан ташкил этилаётган чартер рейсларга қандай қилиб ёзилиш ёки билет олиш мумкин?

АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Авазбек Хожиметов жавоб берди.

- Ватанга қайтишни истаган хориждаги ҳамюртларимиз чет элдаги дипломатик ваколатхоналарга телефон орқали ёки онлайн мурожаат қилишлари талаб этилади.

Бунда паспорт нусхаси, боғланиш маълумотлари, агар мавжуд бўлса “Uzbekistan Airways” АЖ рейсларига амалдаги авиачипта нусхасини юбориш cўралади.

Амалга оширилаётган чартер рейслар орқали ватанга биринчи галда кекса, касал, ҳомиладор фуқаролар ва ёш болали аёллар қайтарилади.

Рўйхатга киритилган фуқароларга “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан билет сотилади.

Киритилди: 13:12 21.06.2020. Ўқилди: 3775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!