Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Чартер рейслар орқали келаётган фуқаролар қанча миқдорда дори ва тиббий буюмлар олиб кириши мумкин?

Чартер рейслар орқали келаётган фуқаролар қанча миқдорда дори ва тиббий буюмлар олиб кириши мумкин?

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига мувофиқ:

❗️Яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан қуйидагилар жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб ўтилиши мумкин:

✅ турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари;

✅ 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмлар.

☝️Бунда бир ўрамда:

🔹қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун — 100 бирликдан ортиқ эмас;

🔹эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун — 500 граммдан ортиқ эмас;

🔹гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун — 50 граммдан ортиқ эмас;

🔹инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун — 500 миллилитрдан ортиқ эмас;

🔹инъекциялар учун эритмалар — 10 ампуладан ёки 10 флакондан ортиқ эмас;

🔹ташқи дорилар учун — 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас.

📦 Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак.

Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров маълум қилди.

Киритилди: 13:15 09.08.2020. Ўқилди: 2119 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!