Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Чаддаги қамоқхонадан қочишга уриниш оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди

Чаддаги қамоқхонадан қочишга уриниш оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди

Чад марказидаги Монго қамоқхонасидан қочишга уринган тўрт маҳбус ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Xinhua агентлиги манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Уларнинг сўзларига кўра, қамоқхонадаги ёмон шароитга қарши намойиш чоғида қурол-яроғ яширинча олиб келинган. Кейин маҳбуслар фурсатдан фойдаланиб, қамоқдан чиқиб кетишди.

Маҳаллий хавфсизлик расмийларининг айтишича, воқеада тўрт маҳбус ҳалок бўлган, бир неча қамоқхона қўриқчиси яраланган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, 130 дан ортиқ маҳбус қочишга муваффақ бўлган.

Киритилди: 16:01 20.04.2025. Ўқилди: 1015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!