Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Чаддаги президент саройига қуролланган шахслар ҳужум қилишди

Чаддаги президент саройига қуролланган шахслар ҳужум қилишди

Бу ҳақда АФП мамлакат хавфсизлик хизматига таяниб хабар берди.

Унга кўра, отишма маҳаллий вақт билан 20:45 атрофида бошланган. Чад расмийлари ҳодисага изоҳ бермаган.

Агентлик, шунингдек, президент саройи яқинидаги барча йўллар тўсиб қўйилганини, шаҳар марказида ҳарбий техника, жумладан, танклар кўриниб турганини қайд этган. Ҳодиса Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йининг мамлакатга расмий ташрифи бошланишидан бир неча соат олдин содир бўлган.

Ал Арабия телеканали ҳужумни “Боко Ҳарам” террор ташкилоти жангарилари амалга оширганини даъво қилмоқда. Воқеа содир бўлган вақтда мамлакат президенти Маҳамат Идрисс Дебй Итно ўз қароргоҳида бўлган.

"Вазият ҳукумат кучлари назоратида. Чад қуролли кучлари "Боко Ҳарам" ҳужумини қайтарди", - дея хабар беради Ал Арабия.

Киритилди: 03:20 09.01.2025. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!