Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

CBS: АҚШ Сурияга ёрдам дастурини тўхтатди

A A A
CBS: АҚШ Сурияга ёрдам дастурини тўхтатди

АҚШ ҳукумати Сурия шимоли-ғарбига кўрсатиб келаётган ёрдам дастурини тўхтатди. Бу ҳақда “CBS News”га таяниб, “Gazeta.ru ” хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳар йили Қўшма Штатлар “маҳаллий жамиятни барқарорлаштириш” ва минтақадаги “мустақил ОАВни қўллаб-қувватлаш” учун маълум миқдорда маблағ ажратиб келган.

Таъкидланишича, АҚШнинг мазкур қарори ҳақида Европа давлатлари огоҳлантирилган.

Шу билан бирга телеканал экспертлари АҚШ минтақадан чиқиб кетиши мумкинлигидан хавотирда. Уларнинг фикрича, бу бошқа мамлакатларнинг Суриядаги иштирокини “қайта кўриб чиқишга” мажбур қилади.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 03:26 19.05.2018. Ўқилди: 1228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда