Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати шакллантирилади

A A A
Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати шакллантирилади

Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик вазиятни яхшилаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ёввойи ҳайвонлар, айниқса, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларнинг барқарор яшаш шароитларини таъминлаш ҳамда сақлаб қолишга ҳаракат қилинмоқда.

Шу билан бирга, йиртқич ва заҳарли ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда ёки тутқунликда сақлаш, улардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, уларни жамоат жойларида сайр қилдириш натижасида турли нохуш ҳодисалар учраётгани тегишли қонун ҳужжатларини такомиллаштиришни тақозо қилмоқда.

“Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 43-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун шу мақсадда ишлаб чиқилган.

Сенатнинг қирқ учинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган мазкур қонун билан ёввойи ҳайвонларни сақлашни тартибга солиш мақсадида жисмоний шахслар томонидан сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатини, шунингдек, мазкур рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш тартибини белгилаш Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклатилмоқда.

Сенаторларнинг фикрича, қонуннинг қабул қилиниши ёввойи ҳайвонларни сақлаш ҳамда улардан турли мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолларда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга, шунингдек ваколатли давлат органининг ушбу йўналишдаги жавобгарлигини оширишга хизмат қилади.

Киритилди: 12:45 05.08.2023. Ўқилди: 20121 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!