Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Cambridge Dictionary 2026 йилнинг энг машҳур сўзини эълон қилди

Cambridge Dictionary 2026 йилнинг энг машҳур сўзини эълон қилди

Cambridge Dictionary «human» сўзини 2026 йилнинг энг муҳим сўзи деб топди. Луғат тузувчиларининг таъкидлашича, сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши одамлар ва машиналар ўртасидаги чегарани тобора хиралаштирмоқда. Шу сабабли инсон томонидан яратилган контентни нейрон тармоқлари ишлаб чиқарган материаллардан ажратишга эҳтиёж ортиб бормоқда.

Луғатда «human» сўзи худолар, ҳайвонлар ёки машиналардан фарқли равишда, одамларга хос фазилатлар, камчиликлар ва ҳис-туйғуларга эга мавжудот сифатида таърифланган.

«Human-written» ва «human-created» каби иборалар ҳам инсон томонидан ёзилган ёки яратилган материалларни сунъий интеллект маҳсулотларидан фарқлаш мақсадида тобора кўпроқ қўлланилмоқда.

2026 йилнинг энг муҳим сўзи номига «human»дан ташқари яна тўртта сўз номзод бўлган:

  • analog — интернет ва рақамли технологияларсиз ҳаёт тарзи. Бу сўз қоғоз китоблар ўқиш, тўқиш ва винил пластинкалар тинглаш каби офлайн машғулотларга қизиқиш қайта ортаётганини акс эттиради.

  • agent — инсоннинг доимий назоратисиз ҳаракат қилиш ва қарор қабул қилиш имконига эга сунъий интеллект тизими. Бу атама автоном сунъий интеллект агентлари ривожланиши ва уларнинг жамиятдаги ўрни ҳақидаги мунозаралар билан боғлиқ.

  • useful — жисмоний, ахлоқий ёки ҳиссий жиҳатдан ҳаёт сифатини яхшилайдиган нарса. У ғамхўрлик, фаровонлик ва соғлом турмуш тарзига бўлган эътиборни ифодалайди.

  • chic — замонавий, нафис ва дидли услуб. Бу сўз йилнинг мода ва эстетик тенденцияларини акс эттиради.

Cambridge луғати мутахассислари «human» сўзини танлаш орқали сунъий интеллект тараққиёти даврида инсон ижодкорлиги, ўзаро мулоқоти ва ҳақиқийлигини қайта баҳолашга бўлган эҳтиёж ортиб бораётганини таъкидлаган.

Киритилди: 17:38 18.11.2026. Ўқилди: 909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар