Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

“BYD Uzbekistan” ижтимоий тармоқлардаги айрим миш-мишларга муносабат билдирди

“BYD Uzbekistan” ижтимоий тармоқлардаги айрим миш-мишларга муносабат билдирди

“BYD Uzbekistan Factory” МЧЖ ҚК Сергели омборида содир бўлган портлаш натижасида шикаст етган BYD автомобилларини қайта тиклаган ҳолда расмий дилерлик марказларида сотилиши тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.

“Таъкидлаш жоиз, барча таъмирланган автомобиллар ишлаб чиқарувчи томонидан техник кўрикдан ўтказилди. Ушбу автомобиллар тизим корхоналарининг ички эҳтиёжлари учун ва шунингдек, шу корхоналарнинг ходимлари ўртасида таъмирлаш ишлари тўғрисида тўлиқ маълумот берилгандан сўнг, завод кафолати сақланган ҳолда чегирмали нархларда сотилмоқда”, дейилади баёнотда.

Баёнотда якунида компания Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва ҳуқуқий макон доирасида Компания шаъни, қадр-қиммати ва ишбилармонлик обрўсини суд орқали қонуний ҳимоя қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини таъкидланган.

Киритилди: 09:30 27.07.2024. Ўқилди: 800 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!